Qorbobo haqida yangi yil tabrigi

Қорбобожон қорбобо 
Совғалари бор бобо 
Агар қопи бўлмаса 
Лўлилардай хор бобо 

Тезроқ келиб қорбобо
Янги йилни бошлаб кет 
Қорқизингни бир ойга 
Бизни уйга ташлаб кет 

Чанада кел қорбобо 
Менга деса ғозда кел 
Духинг етса мабодо 
Бахорда кел ёзда кел 

Айфоним сотдим янги 
Битта самсунг олиб кел 
Йўл йўлакай пайнетдан 
Шётига пул солиб кел 

Биз сени кўп кутмаймиз 
Чақирганда чопиб кел 
Карзин туламай кетган 
Дўстларни хам топиб кел 

Қорбобожон қорбобо 
Сал нормалний кийин сан 
Совғаларинг бўлмаса 
Хамма жойда бир тийин сан 

Сен келсанг эй қорбобо 
Янги йил хам тўларди 
Қариганда қизил кийим 
Киймасанг хам буларди.

Категория: Tabrik she'rlar | Добавил: BOY_AKA (15.08.2019)
Просмотров: 9 | Теги: yangi yil tabrigi, qorbobojon, yangi 2020 yil, Yangi yil, qorbobo haqida sherlar, qorqiz, tabriknomalar, 2020 tabriklar, qish fasli, yangi yil sherlari | Рейтинг: 5.0/1
Всего комментариев: 0
avatar